Ўзбекистон | 10:58 / 17.02.2025
12039
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳафта давомида аксарият ҳудудларда қуруқ ва баҳорий илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундуз кунлари +15…+20 даражагача кўтарилади, кечалари +3…+8 даража атрофида бўлади.

Фото: Kun.uz

Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ ва баҳорий илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет агентлиги.

Душанба кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Якшанба куни ҳавони кескин совуқ бўлганидан сўнг ҳарорат тез кўтарила бошлайди ва куннинг ўртасига келиб ҳаво +8…+13 даражагача исийди.

18–19 феврал кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ва 19 феврал куни Самарқанд, Жиззах вилоятларида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида кундуз кунлари ҳаво +15…+20 даражагача кўтарилади. Синоптикларга кўра, бу ҳарорат март ойи охири ва апрел ойи бошидаги иқлим кўрсаткичларига мос келади.

Ҳарорат кечалари +3…+8 даража атрофида бўлади. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 18 февралда айрим жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди.

Тошкентда шаҳрида 17–20 феврал кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. 17–19 феврал кунлари ҳарорат асосан кечалари 0…+3 даража, кундуз кунлари +11…+14 даража, 20–21 феврал кунлари кечалари +2…+5 даража бўлади, кундуз кунлари +15…+18 даражагача кўтарилади.

Мавзуга оид