Фото: Шавкат Мирзиёев Кувайтда кутиб олинди

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан 17 феврал куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга борди.
Ал-Кувайт халқаро аэропортида давлат раҳбарини Амир Шайх Мишъал ас-Сабоҳ, валиаҳд Шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ўзбекистон етакчисининг ташрифи шарафига фахрий қоровул саф тортди, давлат байроқлари кўтарилди, икки мамлакат мадҳиялари янгради.
Президентимиз фахрий қоровул сафи олдидан ўтди. Сўнг давлат раҳбарлари расмий делегациялар аъзолари ва дипломатик корпус вакилларини қутлади.
Аэропортнинг Амир терминалида етакчилар ўртасида қисқа суҳбат бўлиб ўтди.
Бугун Ўзбекистон Президенти ва Кувайт Амири олий даражада музокара ўтказадилар. Саммит кун тартибидан Ўзбекистон билан Кувайт ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция-молиявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Тадбирлар якунида қатор ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар қабул қилиниши кўзда тутилган.
Мавзуга оид

20:14 / 10.03.2025
Шавкат Мирзиёев 11 март куни давлат ташрифи билан Францияга боради

21:18 / 07.03.2025
Шавкат Мирзиёев Тадбиркор аёллар кенгашини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди

20:41 / 07.03.2025
Ҳар йили камида 200 нафар қиз дунёнинг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юборилади

20:29 / 07.03.2025