Ўзбекистон | 11:41 / 16.02.2025
4692
1 дақиқада ўқилади

​​​​​​​Самарқандда 2 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

Гўшт текшириб кўрилганда унинг истеъмолга яроқсиз экани аниқланган ва тегишли тартибда йўқ қилинган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ

Самарқанд вилоятида жойлашган “Юқори нуқта” ЙПХ масканида истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулоти тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2025 йил 14 феврал кунидан 15 феврал кунига ўтар кечаси Булунғур туманида жойлашган “Юқори нуқта” ЙПХ масканида Наманган-Самарқанд йўналишида кетаётган юк машина тўхтатилиб текширилганда унинг юкхонасида 2 тонна мол гўшти борлиги аниқланган.

“Самарқанд вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги давлат маркази”да текширилганда, гўшт истеъмолга яроқсизлиги аниқланган. Шундан сўнг у белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Мавзуга оид