Малида ноқонуний олтин шахтаси қулаши туфайли 48 киши ҳалок бўлди
Воқеа олдинлари Хитой компаниясига тегишли бўлган ташландиқ конда юз берган. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти аёллардир.

Фото: REUTERS
Мали ғарбида ноқонуний олтин қазиб олишга мўлжалланган шахтанинг қулаши оқибатида камида 48 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полициядаги манбаларига таяниб The Guardian хабар берди.
Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, мазкур воқеа олдинлари Хитой компаниясига тегишли бўлган ташландиқ конда юз берган. Манбаларнинг қайд этишича, ҳалок бўлганларнинг асосий қисми аёллардир. Экология ташкилоти раҳбарининг маълум қилишича, қурбонларни қидириш ишлари давом этмоқда.
Агентликнинг таъкидлашича, кўплаб инсонларнинг ўлимига олиб келадиган бу каби ҳолатлар тоғ-кон объектларидаги ноқонуний фаолиятлар туфайли тез-тез содир бўлиб туради.
Мали — олтин қазиб олиш ҳажми бўйича Африкада тўртинчи ўринда туради. Мамлакат олтин, темир рудаси, марганец, литий ва ураннинг улкан захирасига эга. 2024 йил январда Мали жануби-ғарбидаги Кангаба ҳудудида жойлашган олтин кони туннели қулаб тушганди. Ўшанда ҳодиса оқибатида 73 киши ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил январи бошларида Самарқанд вилоятидаги «Қорақўтон» тоғ конидаги шахтадан тошларни ковлаб олаётган 5 киши генератордан чиққан газдан заҳарланган, уларнинг 2 нафари воқеа жойида вафот этганди.
Мавзуга оид

23:11 / 17.02.2025
Қозоғистондаги конда етти киши кўчки остида қолди

23:10 / 07.12.2024
ЖАРда авария юз берган ташландиқ шахтадан 153 киши олиб чиқилди. Уларнинг аксарияти ноқонуний мигрантлар

17:22 / 25.11.2024
Малида «Вагнер»нинг бир неча жангчиси ўлдирилди

15:35 / 25.11.2024