Қозоғистондаги конда етти киши кўчки остида қолди
«Жомарт» конидаги шахтада тоғ жинсларининг кўчиши юз берди. Ҳодиса жойига ФВБ, шунингдек, кинологлар ҳамда тиббиёт ходимлари юборилган.

Фото: Getty images
Қозоғистоннинг Улуғтоғ вилоятида жойлашган «Жомарт» конидаги шахтада тоғ жинсларининг кўчиши юз берди, деб ёзади Tengrinews.
Мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, шахтада етти нафар ишчи қолиб кетган. Ҳодиса жойига вилоят ва туман ФВБ, шунингдек, кинологлар ҳамда тиббиёт ходимлари юборилган.
«Айни вақтда қутқарув бўлинмалари томонидан авария-қутқарув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Конга эгалик қилувчи «Қозоқмис» компаниясининг маълум қилишича, тоғ жинсларининг кўчиши «Жомарт» конида содир бўлган. Оқибатда етти нафар ишчи вайроналар остида қолган. Улуғтоғ вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига кўра, ҳодиса жойига тез ёрдам хизматининг учта бригадаси жалб этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил январи бошларида Самарқанд вилоятидаги «Қорақўтон» тоғ конидаги шахтадан тошларни ковлаб олаётган 5 киши генератордан чиққан газдан заҳарланган, уларнинг 2 нафари воқеа жойида вафот этганди.
Мавзуга оид

12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради

17:32 / 25.02.2025