Ўзбекистон | 15:40 / 15.02.2025
2188
2 дақиқада ўқилади

Қиёслашдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари рўйхати тасдиқланди

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг «Қиёслашдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи қабул қилинди.

Фото: iStock

Ҳужжат билан Қиёслашдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати тасдиқланмоқда. У қуйидаги тоифаларга туркумланган 289 та банддан иборат:

  • геометрик катталиклар ўлчаш воситалари;
  • текисликдан оғиш интерференцион ўлчаш воситалари;
  • механик катталикларни ўлчаш воситалари;
  • модда оқими, сарфи, сатҳи, ҳажми параметрларини ўлчаш воситалари;
  • босим ўлчаш, вакуумли ўлчаш воситалари;
  • моддаларнинг физик-кимёвий таркиби ва хоссаларини ўлчаш воситалари;
  • иссиқлик физик ва ҳарорат ўлчов воситалари;
  • вақт ва частота ўлчаш воситалари;
  • электр ва магнит катталикларини ўлчаш воситалари;
  • ўзгармас ва ўзгарувчан токлар электр энергиясини ўлчаш воситалари;
  • радиотехник ва радиоэлектрон ўлчаш воситалари;
  • виброакустик ўлчаш воситалари;
  • оптик ва оптика-физикавий ўлчаш воситалари;
  • ядровий константаларнинг ионловчи нурланиш тавсифларини ўлчаш воситалари;
  • ўлчаш тизимларининг элементлари. 

Масалан, жисмоний шахсларнинг табиий газ, совуқ ва иссиқ сув, шунингдек электр энергияси ҳисоблагичларини қиёслаш даврийлиги 96 ойни ташкил этади (юридик шахслар учун - 48 ой).

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.02.2025 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид