ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов номзоди ЎФА президентлигига илгари сурилди
22 феврал куни ЎФА президентлигига сайлов бўлиб ўтади. Январ ойида Абдусалом Азизов Ўзбекистон Футбол ассоциацияси президенти лавозимидан кетганди.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон футбол ассоциацияси уставига мувофиқ, 2025 йил 22 феврал куни ЎФА президентлигига сайлов бўлиб ўтади. ДХХ раиси генерал-полковник Баҳодир Қурбонов номзоди ассоциация президентлигига илгари сурилмоқда.
Қайд этилишича, 20 январ куни ЎФА томонидан ўз аъзоларига ушбу лавозимга номзодлар бўйича таклифларини юборишларини сўраб мурожаат қилинган. ЎФА расмий электрон почтасига келиб тушган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар ЎФА Сайлов қўмитаси томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси устави ва Сайлов кодексига мувофиқ текширилиб, ЎФА уставининг 30-моддасига асосан, конгрессдан 30 кун олдин ЎФА котибиятига тақдим этилган.
ЎФА уставининг 33-моддасига кўра, ЎФА аъзолари навбатдан ташқари сайлов Конгрессининг ўтказилиш жойи ва кун тартиби тўғрисида конгресс ўтказилишидан камида 10 кун олдин хабардор қилиниши лозим. Шу муносабат билан, конгресснинг ўтказилиш жойи ва кун тартиби 2025 йил 12 февраль куни барча аъзоларга етказилиши белгиланган.
Шунингдек, ЎФА Сайлов кодексининг 11-моддасида номзодларнинг расмий рўйхати тўғрисидаги маълумотлар матбуотда ҳам эълон қилиниши зарурлиги келтирилган бўлиб, ЎФА аъзолари томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига Баҳодир Қурбонов номзоди илгари сурилмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси навбатдан ташқари сайлов конгресси 22 феврал куни бўлиб ўтиши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, январь охирларида ДХХ собиқ раиси Абдусалом Азизов Ўзбекистон Футбол ассоциацияси президенти лавозимидан кетганди. Унинг вазифаларини ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бажариб келаётган эди.
Мавзуга оид

10:41 / 22.02.2025
Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти этиб сайланди

20:13 / 22.01.2025
Темур Кападзе Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

19:43 / 21.01.2025
Абдусалом Азизов ЎФА раҳбарлигидан кетди

17:03 / 14.01.2025