Абдусалом Азизов ЎФА раҳбарлигидан кетди
ДХХ собиқ раиси Абдусалом Азизов Ўзбекистон Футбол ассоциацияси президенти лавозимидан кетди. Унинг вазифалари ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматовга юкланди.

Фото: Kun.uz
22 феврал куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари сайлов Конгресси бўлиб ўтади.
«Ассоциация низомига биноан, Конгресс ўтказилгунга қадар ЎФА президенти вазифалари ЎФА биринчи вице-президенти зиммасига юклатилади», – дейилади ташкилот хабарида.
Абдусалом Азизов ЎФАни 2019 йил 15 июлдан буён бошқариб келаётганди.
У 2017 йил январ–сентябр ойларида ички ишлар вазири, 2017 йил сентябрдан 2019 йил февралгача мудофаа вазири лавозимларида фаолият юритган, шундан кейин 5 йил давомида Давлат хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилиб, 2024 йил ноябр ойи охирида ишдан олинганди.
Декабр ойида у Ўзбекистон президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси (Русланбек Давлетов)нинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Мавзуга оид

19:51 / 12.02.2025
ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов номзоди ЎФА президентлигига илгари сурилди

20:13 / 22.01.2025
Темур Кападзе Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

19:18 / 04.12.2024
Президент маслаҳатчилари таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Русланбек Давлетовнинг лавозими ўзгарди

21:04 / 29.11.2024