Саида Мирзиёева Ўзбекистон олима аёллари форумида иштирок этди
Ўзбекистон олима аёллари форумида Халқаро илм-фан соҳасидаги аёллар куни нишонланди. Унда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva
Бугун, 11 феврал куни Ўзбекистон олима аёллари форумида Халқаро илм-фан соҳасидаги аёллар куни нишонланди. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналида ёзиб қолдирди.
«Мамлакатимизда илм-фан соҳасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш устувор аҳамиятга эга эканидан фахрланаман», — деб ёзади Саида Мирзиёева.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда олимларнинг 48 фоизини аёллар ташкил этади.
«Уларнинг изланишлари, кашфиётлари ва фидойилиги илҳом бахш этади ва илм-фан уларга, улар эса илм-фанга кераклигини кўрсатади. Биз халқаро ҳамжамият билан илм-фан тинчлик ва фаровонликка хизмат қиладиган келажакни бунёд этиш йўлида биргаликда ҳаракат қиламиз», — дейди президент ёрдамчиси.
Мавзуга оид

11:08 / 08.03.2025
Саида Мирзиёева 8 март муносабати билан барча аёлларни табриклади

22:01 / 05.03.2025
Саида Мирзиёева Қозоғистон элчиси билан стратегик шериклик масалаларини муҳокама қилди

10:32 / 01.03.2025
Саида Мирзиёева Рамазон ойи муносабати билан ўзбекистонликларни табриклади

21:56 / 12.02.2025