НҲҲ ижросини мониторингдан ўтказиш тартиби белгиланди
Адлия вазирлигида «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш услубиёти» рўйхатдан ўтказилди. У норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш жараёнларини услубий жиҳатдан тартибга солинишини белгилайди.
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш услубиёти» Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Услубиёт норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш жараёнларини услубий жиҳатдан тартибга солинишини белгилайди.
Тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига ҳамда атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи қонун ҳужжатларининг ижроси улар кучга киргандан сўнг 5 йил давомида, қонуности ҳужжатларининг ижроси эса улар кучга киргандан сўнг 3 йил давомида мажбурий равишда ҳар йили мониторингдан ўтказилади.
Мониторинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатда унинг мониторинги ўтказилишига бевосита масъул этиб белгиланган давлат органи томонидан, масъул орган белгиланмаган ҳолларда тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширувчи вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш мақсадларига эришилишини таҳлил қилиш, унинг ижроси ва натижаларини мунтазам ҳамда тизимли равишда кузатиб бориш мониторинг қилишнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар самарадорлигини баҳолаш учун индикаторлар қуйидаги тоифаларга бўлинади:
- ресурс кўрсаткичлари;
- амалиёт кўрсаткичлари;
- натижадорлик кўрсаткичлари.
Вазирлик ва идоралар ҳар йили 1 февралгача ўтказилган мониторинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни мажбурий равишда ўзларининг расмий веб-сайтида эълон қилади ҳамда тегишлилигига қараб Ijro.gov.uz ва Адлия вазирлигига тақдим этади.
Мавзуга оид

12:29 / 24.02.2025
Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш тартиби ўзгарди

16:02 / 08.01.2025
Шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон нусхаси ҳам расман тан олинади

07:30 / 03.01.2025
Телекоммуникация хизматлари меъёрга мувофиқлиги юзасидан мониторинг амалга оширилади

20:24 / 14.10.2024