Маск «Озодлик радиоси» ва «Америка овози»ни ёпишга чақирди
Илон Маск «Озодлик радиоси» ва «Америка овози» медиа-корпорацияларини «радикал сўл телбалар» деб атади ва уларни солиқ тўловчиларнинг пулларини беҳуда сарфлашда айблади.

Фото: REUTERS/Kenny Holston/The New York Times
Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари миллиардер Илон Маск "Озод Европа/Озодлик радиоси" ва "Америка овози" медиа-корпорацияларини ёпишга чақирди. Маск тегишли хабарни 9 феврал, якшанба куни X ижтимоий тармоғида жойлаштирди.
«Булар америкалик солиқ тўловчиларнинг йилига 1 миллиард доллар пулини беҳуда сарфлаб, ўзи билан ўзи гаплашиб ўтирадиган радикал сўл телбалар», деди Маск. «Ҳа, уларни ёпиш керак. Уларни ҳеч ким эшитмаяпти», деб қўшимча қилди у.
Маск АҚШ Конгрессида тасдиқлаш жараёнидан ўтмади
AP агентлиги таъкидлаганидек, 20 январ куни президент инаугурациясидан сўнг уч ҳафта давомида Оқ уй раҳбари Доналд Трамп томонидан яратилган DOGE тузилмасини бошқараётган Маск АҚШ федерал агентликлари ишига аралаша бошлади – ўзи эса ўз фаолиятини жамоатчилик назоратидан четда ушлаб турибди. У журналистларнинг саволларига жавоб бермаяпти ва АҚШ Конгрессидаги бирорта ҳам эшитувда қатнашмаган. У DOGE'даги лавозимига тўғридан тўғри Трамп томонидан тайинланган ва АҚШ қонун чиқарувчилари томонидан тасдиқлаш жараёнидан ўтмаган.
DOGE - АҚШ ҳукумати департаменти эмас
DOGE ҳукумат департаменти эмас ва Маск янги маъмуриятнинг аъзоси саналмайди, дея аниқлик киритди The Guardian.
Шу билан бирга, унинг Ғарбий қанотда офиси, шунингдек, Оқ уй мажмуасининг бир қисми бўлган Эйзенхауэр маъмурий идораси биносида офиси мавжуд.
Шу билан бирга, миллиардернинг кўрсатмаси бўйича 19 ёшдан 25 ёшгача бўлган дастурчилар ва муҳандисларга федерал агентликларнинг нозик маълумотлари устидан назорат бериляпти ҳамда улар оммавий ишдан бўшатиш билан таҳдид қилишяпти.
Хабарларга кўра, Трамп инаугурациясидан бир неча кун ўтиб, Маск АҚШнинг барча 2 миллион федерал ходимларига электрон почта орқали уларни кутилаётган ишдан бўшатишлар олдидан ишдан кетишга чақирган. Афтидан, Илон Маск ходимларга етти ойлик маошини бонус сифатида таклиф қилган.
Тавсия этамиз
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
Жамият | 17:21 / 05.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрдўған мухолифат партияси етакчисини судга берди
Жаҳон | 17:01
-
Чимён дам олиш ҳудудида қор кўчкиси содир бўлди
Ўзбекистон | 17:00
-
“Бизнесни ривожлантириш банки” Европа молия институтлари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда
Жамият | 17:00
-
Польша бизнес-миссияси UzFood 2025 халқаро кўргазмасида иштирок этди
Ўзбекистон | 16:59
Мавзуга оид

08:17
Tesla акциялари рекорд даражада пасайди — Bloomberg

22:26 / 06.04.2025
АҚШ ядровий хавфсизлик бошқармасининг 500 нафар ходими ишдан бўшатилади

17:20 / 06.04.2025
АҚШда Трамп ва Маскка қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди — фотолар

17:22 / 04.04.2025