Спорт | 20:44 / 08.02.2025
23509
1 дақиқада ўқилади

Ҳусанов – «Манчестер Сити»нинг энг юқори баҳо олган ўйинчилари учлигида

Англия кубоги 1/16 финал босқичида «Манчестер Сити» Лондонда «Лейтон Ориент» меҳмони бўлиб, камбэк эвазига кейинги босқичга йўлланма олди. Абдуқодир Ҳусанов учрашувнинг энг яхши ўйинчиларидан бири деб топилди.

Фото: Getty Images

Sofascore халқаро статистик портали «Сити»нинг ғалабаси (2:1) билан якунланган ўйиндан кейин футболчилар ҳаракатини баҳолаган. Унга кўра, 2-бўлимда захирадан майдонга тушиб, ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланган Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатлари 10 баллик тизимда 7,8 баллга баҳоланган. Бу борада фақатгина Грилиш (8,5) ва О`Райли (8) ўзбекистонлик ҳимоячидан юқорироқ баҳо олди. Улар асосий таркибга тушганди.

Эслатиб ўтамиз, «шаҳарликлар» 11 феврал куни ЕЧЛ ўтиш ўйини доирасида Манчестерда «Реал»га қарши майдонга тушади.

Мавзуга оид