Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдуқодир Ҳусанов – «Манчестер Сити»нинг феврал ойидаги энг яхши ўйинчиси деб эълон қилинди
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» клубидаги дастлабки ойидаёқ энг яхши футболчи деб топилди.

Фото: Getty images
«Манчестер Сити» клуби матбуот хизмати феврал ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши футболчиси номи учун сўровнома ўтказди. Қувонарлиси, номзодлар рўйхатига Абдуқодир Ҳусанов ҳам киритилган эди ва ўзбекистонлик ҳимоячи «Сити»даги илк ойидаёқ жамоа ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ва чап қанот ҳимоячиси Йошко Гвардиол билан ой лауреати соврини учун курашди.
Бир ҳафта давомида ўтказилган овоз бериш якунларига биноан, Абдуқодир Ҳусанов – «Манчестер Сити»нинг феврал ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. Қайд этиш жоиз, 21 ёшли ҳимоячининг сўровномада ғолиб бўлишида ўзбекистонлик мухлисларнинг овоз бериш жараёнида фаол бўлгани муҳим аҳамият касб этди.
Маълумот учун, Ҳусанов «Сити» сафида феврал ойида АПЛ доирасида 4та, ЕЧЛда битта, Англия кубоги доирасида эса битта ўйин ўтказиб, 1та голга муаллифлик қилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам «Рома»даги 4 йиллик фаолияти давомида илк бор Рим клубининг феврал ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилганди.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Иқлимшунос: “Кузатилаётган иссиқ об-ҳаво 70 фоизга яқин аҳоли уйқусига салбий таъсир қилмоқда”
Ўзбекистон | 10:04
-
Yandex Uzbekistan светофор чироқларини реал вақтда хариталарда кўрсата бошлади
Ўзбекистон | 10:00
-
Ереван Боку билан ЕХҲТ Минск гуруҳини тарқатиб юбориш шартини муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 09:54
-
Электромобиллар савдосининг энг катта ўсиши қайси ҳудудда қайд этилгани маълум бўлди
Авто | 09:21
Мавзуга оид

12:21 / 01.07.2025
Клублар мундиалида сенсациялар куни. «Сити» ва «Интер» турнирдан чиқариб юборилди

11:59 / 27.06.2025
Винисиус «Реал»ни биринчи ўринда олиб чиқди, «Сити» «Ювентус»га 5 та гол урди

10:10 / 23.06.2025
«Манчестер Сити» «Ал-Айн»ни мағлуб этди. Абдуқодир Ҳусанов 61 дақиқа ўйнади

20:34 / 18.06.2025