Фан-техника | 20:24 / 08.02.2025
4345
1 дақиқада ўқилади

Apple компанияси Pixar логотипидан илҳомланган робот-чироқни тақдим этди

Компания иккита версияни тақдим этди: ҳиссий реакциялар билан ифодаланган Expressive ва оддий буйруқларни бажарадиган Functional.

Фото: Apple

Apple компанияси Pixar мультфильмидаги «кенжа Люксо» ёруғлик мосламасига ўхшаш робот-чироқ прототипини яратди. Компания иккита версияни тақдим этди: ҳиссий реакциялар билан ифодаланган Expressive ва оддий буйруқларни бажарадиган Functional.

Expressive робот ўзини ҳаққоний тутади – об-ҳаво маълумоти сўралганда деразадан «қарайди», агар саёҳатга олб кетилмаса «қайғуга чўмади», сув ҳақида эслатиш учун кружкани туртади ва ўқув видеосини проекция қилади.

У имо-ишораларга жавоб беради, қўл имо-ишоралари асосида фотосуратлар учун ёруғликни созлайди ва ҳатто рақс тушади. Apple чироқнинг ҳаракати фойдаланувчиларнинг фаоллигини оширади, деб ҳисоблайди. Иккинчи робот, Functional оддий сўров бўйича фойдаланувчи буйруқларини бажаради ва улар йўқлигида ҳаракат қилмайди.

Прототип оммавий равишда қачон ишлаб чиқарилиши эълон қилинмаган.

Мавзуга оид