Осиё велоспорт конфедерациясига ўзбекистонлик бош котиб сайланди
Козим Ўринбойхўжаев нуфузли конфедерацияга раҳбарлик қилади.

Козим Ўринбойхўжаев
Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев Осиё велоспорт конфедерацияси бош котиби вазифасига сайланди.
Таиландда Осиё велоспорт конфедерациясининг навбатдаги конгресси бўлиб ўтди. Унда қитъанинг барча давлатларидан делегатлар, миллий велоспорт федерациялари мутасаддилари иштирок этди. Конгресс давомида 2024 йил давомидаги тадбирлар, мусобақалар таҳлил қилинди, 2025 йилги спорт тақвим режаси тасдиқланди.
Конгрессда Осиё велоспорт конфедерациясининг ижро қўмитаси аъзолигига янги номзодлар сайланди.
Делегатларнинг таклифи ва овоз бериши натижасида Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев Осиё велоспорт конфедерацияси бош котиби вазифасига сайланди.
Ўринбойхўжаев Козим Бахтиёрович 1986 йил 7 ноябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Турли йилларда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, федерация бош котиби, “Миллий” стадиони директори лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид

11:57 / 28.02.2025
Велоспорт. 17 ёшли Самира Исмоилова – жаҳон ва Осиё рекордини ўрнатди

15:37 / 16.08.2022
Конья-2021. Ўзбекистон велоспорт терма жамоаси 11та медаль қўлга киритди, Ольга Забелинскаяда олтин ҳет-трик

15:58 / 30.04.2019
Ўзбекистон терма жамоаси велоспорт бўйича Осиё чемпионатида 7 медални қўлга киритди

15:30 / 19.04.2019