Пиллачилик соҳасида аёлларни иш билан таъминлаш бўйича тартиб тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан пиллачилик соҳасида аёлларни босқичма-босқич иш билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича тартиб тасдиқланди. Ҳужжат билан соҳада банд бўлган фуқаролар ҳақидаги маълумотлар электрон платформага киритилиши белгиланди.

Фото: Элёрбек Мамажонов
Ўзбекистонда пиллачилик соҳасида банд бўлган фуқаролар ҳақидаги маълумотлар yangiish.mehnat.uz платформасига киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг «Пиллачилик соҳасида аёлларни босқичма-босқич иш билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, президентнинг 2024 йил май ойида тегишли фармонига мувофиқ, 2027 йилга қадар пиллачилик соҳасида мавсумий бандликни 2 миллион кишига етказиш режалаштирилган.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси пиллачилик кластерлари билан биргаликда ишсиз аёлларни ипак қурти етиштириш агротехникаси ва уни қайта ишлаш кўникмаларини ўргатиш курсларига жалб қилмоқда.
Бунда ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаган шахсларнинг бандлиги 105 минг гектар ер майдонида янги тут плантацияларини барпо этиш ва далалар четига янги тут кўчатларини экиш ҳисобидан устувор тартибда таъминланади.
Ўқув курсларини видео-конференц-алоқа орқали ўтказишда иштирок этиш учун Хитой, Ветнам, Ҳиндистон, Япониядан пиллачилик мутахассисларини таклиф этиш режалаштирилмоқда.
Соҳада банд бўлганлар ҳақидаги маълумотлар yangiish.mehnat.uz платформасига киритилади. Шу ерда курсларда таълим олган ва доимий ҳамда мавсумий ишга қабул қилинган аёллар сони ҳисобга олинади.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси асосий параметрларга мувофиқ пиллачилик соҳасида қисқа муддатли ўқув курсларини тамомлаган хотин-қизларнинг доимий ва мавсумий ишларга қабул қилингани ҳисобини ҳам шу платформа орқали юритади.
Мавзуга оид

12:11 / 01.03.2025
Ноқонуний ишдан бўшатилганларга тўланмаган 40 млрд сўмлик иш ҳақлари ундирилди

11:13 / 28.02.2025
ДХХ Японияга ишга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларни аниқлади

14:19 / 25.02.2025
Кувайт Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиши мумкин

14:05 / 20.02.2025