Ўзбекистон | 12:11 / 01.03.2025
3687
1 дақиқада ўқилади

Ноқонуний ишдан бўшатилганларга тўланмаган 40 млрд сўмлик иш ҳақлари ундирилди

Ўзбекистонда амалдаги меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этмасдан бўшатилган ва ўз иш жойини йўқотган 68 нафар фуқаро ишга тикланди ҳамда уларга тўланмай қолган 40 миллиард сўмлик иш ҳақлари ундирилди. 

МИБ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, кўрилган чора-тадбирлар натижасида 2025 йилнинг ўтган даврида жами 3,6 триллион сўмлик ундирувлар амалга оширилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 460 миллиард сўмга ошганини кўрсатмоқда.

МИБнинг ҳудудий бошқармаларида ахборот технологиялари ёрдами билан муқобил равишда ва масофавий ишлаётган 15 та туманлараро бўлимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмасдан ҳамда фуқароларнинг мол-мулкларига дахл қилмасдан 95,5 миллиард сўмлик (238,4 мингта) ҳужжатларнинг ижроси таъминланди.

Ҳозирда бюро органлари томонидан ижро этиш жараёнини янада рақамлаштириш бўйича чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ижро ҳужжатлари бўйича ижро иши қўзғатилгани ва қўлланган чекловлар тўғрисида қарздорларни огоҳлантириш тизими такомиллаштирилиб, 9,9 миллионтадан ортиқ SMS-хабарномалар жўнатилди.

Мавзуга оид