Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Мустақиллик—Оққўрғон кўчалари кесишган чорраҳада 3 та Cobalt ва Onix тўқнашди. Onix ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик—Оққўрғон кўчалари кесишган чорраҳада 31 январ куни соат 23:20 ларда ЙТҲ содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар беришича, 1994 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги Cobalt, 2001 йилда туғилган З.Ш. бошқарувидаги Cobalt, 2001 йилда туғилган Ш.С. бошқарувидаги Onix ва 1979 йилда туғилган К.Б. бошқарувидаги Cobalt автомашиналари ўзаро тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида Onix ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

16:30 / 13.03.2025
Тошкентга трамвайни қайтариш бўйича яна бир “йўл харитаси” имзоланди

16:19 / 13.03.2025
Жиззахда юк машинаси билан тўқнашган Matiz ҳайдовчиси ҳалок бўлди

14:39 / 13.03.2025
Тошкентда уч боласи билан тиланчилик қилиб юрган аёл қўлга олинди

21:27 / 12.03.2025