Тошкентдаги цехда 1,7 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
МЧЖ раҳбари ва бошқалар цехга ўрнатилган ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатган.

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган металлни қайта ишлаш цехида 1,7 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилди.
Бош прокуратура хабар беришича, “К.Й.А.” МЧЖ раҳбари Б.Ж. ва бошқалар цехга ўрнатилган ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари Б.Ж. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғрилик жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид

21:10 / 08.03.2025
Янгийўлда кўприкнинг бир қисми ўпирилди

09:21 / 08.03.2025
Тез ёрдам ходимлари уй йўлагида ташлаб кетган фуқаронинг ҳолати ҳақида маълумот берилди

16:24 / 07.03.2025
“Ваҳимага тушманг” — Кадастр агентлиги ерлар хитойликларга сотилаётгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди

09:32 / 07.03.2025