Ўзбекистон | 11:11 / 31.01.2025
5519
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмаяпти

Кечаси совуқ сақланиб туради, кундузи ҳарорат +5…+8 даража, жанубда эса +10…+12 даражагача илийди.

Фото: Kun.uz

Жума куни кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида, Навоий вилояти шимолида ва кечга томон Тошкент вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Республика бўйича ҳарорат 0…+5 даража атрофида бўлади, деб хабар берди «Ўзгидромет».

Шанба ва якшанба кунлари республика бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари ҳали ҳам совуқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат 0...–5 даража атрофида бўлади, кундуз кунлари эса қуёш ҳавони +5...+8 даражагача, жанубда +10...+12 даражагача иситади.

Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади.

Тошкент шаҳрида жума куни ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон кучсиз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат +2...+4 даража бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечалари –2...–5 даража, кундуз кунлари +5...+8 даража бўлади.

Мавзуга оид