Спорт | 16:48 / 31.01.2025
3608
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон оғир атлетика федерациясига янги раис сайланди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов ушбу федерацияни бошқаради.

Шерзод Ҳидоятов

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов Ўзбекистон оғир атлетика федерациясига раис бўлди.

Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг 2024 йил якунлари, 2025 йилги режаларга бағишланган ҳисобот-сайлов йиғилишида Ҳидоятов номзоди қўллаб-қувватланди.

Бунгача федерацияга 2012 йилдан буён собиқ қурилиш вазири Ботир Зокиров раислик қилган эди.

Шерзод Ҳидоятов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Олий хўжалик судида 11 йил давомида консултант лавозимида ишлаган. Ундан сўнг 9 йил Artel Engineering, Durabel Beton ва бошқа компанияларда турли лавозимларда фаолият юритган.

2021 йилда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири бўлди. 2022 йил охиридаги маъмурий ислоҳот давомида Қурилиш ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари бирлаштирилди. Ҳидоятов Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, 2024 йилнинг августида эса вазирлик раҳбари этиб тайинланди.

Мавзуга оид