Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ботир Зокиров қурилиш вазири лавозимидан кетди

Фото: Kun.uz
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров соғлиги туфайли лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда иқтисодий ўсиш суръатлари бўйича видеоселекторда маълум қилинди.
Вазирнинг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Йиғилиш кун тартибидаги навбатдаги масала – қурилиш ва транспорт комплексидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Қурилиш соҳаси ярим йилда 10 фоизга ўсиб, 80 триллион сўмга етди. Шундай бўлса-да, хотиржамликка берилмай, қурилишда таннархни пасайтириш бўйича жиддий шуғулланадиган вақт келгани таъкидланди.
Қурилиш таннархи фақат ер ва қурилиш материалларига боғлиқ эмаслиги, техник талабларни мослаштириш, лойиҳани келишиш, қурилишга рухсат олишдаги мураккаб тартиботлар ҳам таннархга таъсир қилиши қайд этилди.
Бу борадаги жараёнлар такомиллаштирилиб, тадбиркорлар учун шароитлар яхшиланса, қурилиш материаллари, элтехсаноат, ипотека хизматлари каби ёндош соҳалар ривожланишига катта туртки бўлади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров соғлиги туфайли лавозимидан озод этилди, вазирнинг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Маълумот учун, Ботир Зокиров 2018 йил апрелидан қурилиш вазири биринчи ўринбосари бўлган, 2019 йил сентябрида расман қурилиш вазирига айланганди.
Шерзод Ҳидоятов 2021 йил январида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири этиб тайинланган, 2023 йил январида ушбу вазирлик қурилиш вазирлигига қўшилгач, вазирнинг биринчи ўринбосари бўлиб қолганди.
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” компанияси “Yoz, shoshma!” акциясини эълон қилади
Ўзбекистон | 09:00 / 29.07.2025
-
UzAuto Motors’нинг шартнома шартларига ўзгартириш киритилди
Ўзбекистон | 12:57
-
Ботир Зокиров номидаги давлат стипендияси таъсис этилади
Жамият | 12:54
-
Тошкент туманида мебел корхонаси 1,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди
Жамият | 12:53
Мавзуга оид

12:54
Ботир Зокиров номидаги давлат стипендияси таъсис этилади

16:48 / 31.01.2025
Ўзбекистон оғир атлетика федерациясига янги раис сайланди

18:30 / 07.10.2024
Қурилиш соҳасида аҳоли норозилигига сабаб бўлаётган ҳолатлар ҳақида маълумот берилди

18:00 / 17.07.2024