Иқтисодиёт | 16:03 / 30.01.2025
1775
2 дақиқада ўқилади

Остона ва Тошкент ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4 млрд доллардан ошди

Қозоғистон ўтган йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари учлигига кирди.

Фото: Sputnik / Владислав Воднев

"Казинформ" халқаро ахборот агентлиги Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотига таяниб маълум қилишича, бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг 198 давлати билан савдо алоқаларини амалга оширмоқда. 2024 йилнинг январ-декабр ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 65,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этди ва 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 3,8 фоизга ўсган.

Қайд этилишича, умумий савдо ҳажмидан экспорт 26,9 миллиард АҚШ долларини (+8,4 фоиз), импорт эса 38,9 миллиард АҚШ долларини (+0,8 фоиз) ташкил этган.

"Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо шериги бўлиб қолмоқда. Мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 12,4 миллиард АҚШ долларини (умумий ҳажмнинг 18,9 фоизи) ташкил этди. Мазкур кўрсаткич бўйича Россия иккинчи ўринда - 11,6 миллиард АҚШ доллари (17,6 фоиз), етакчилар учлигини эса Қозоғистон якунлайди - 4,22 миллиард АҚШ доллари (6,5 фоиз фоиз)", – деб ёзади агентлик.

Ўзаро товар айирбошлаш таркибида Ўзбекистон Қозоғистонга 1,4 миллиард АҚШ долларлик товарлар экспорт қилди, импорт эса - 2,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

Мавзуга оид