Жамият | 08:00 / 29.01.2025
6655
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда автобус йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилди

Шаҳрисабз кўчасида кузатилган ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Фото: Видеодан кадр

Жорий йилнинг 28 январ куни соат 23:00 ларда Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 1976 йилда туғилган ҳайдовчи М.И. KINGLONG русумли автобусни бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган ва йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид