Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 1,3 баробарга ошди
Ўзбекистонда сўнгги беш йилда чет эл инвестицияси иштирок этган корхона ва ташкилотлар сони 1,3 баробарга ошди.
"Казинформ" халқаро ахборот агентлиги Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотига таяниб маълум қилишича, мамлакатда чет эл инвестициялари тўлиқ ва қисман иштирок этган корхона ҳамда ташкилотлар сони бўйича Хитой етакчи ўринни эгалламоқда – 3357 та. Бу мамлакатда фаолият олиб бораётган чет эл инвестицияси иштирокидаги жами корхона ва ташкилотларнинг 21,8 фоизини ташкил этади.
"Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция киритаётган чет эл давлатлари орасида Россия (2 минг 937), Туркия (1 минг 826), Қозоғистон (1 минг 41) ва Жанубий Корея (644) корхоналари ҳам ўрин олган", – дейилади мақолада.
Қозоғистон 2024 йилнинг ўн бир ойи якунларига кўра, Ўзбекистоннинг етакчи ташқи савдо ҳамкорлари учлигига кирди. Тошкент ва Остона ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3,8 миллиард АҚШ долларидан ошган.
Мавзуга оид

14:41 / 28.02.2025
Ўзбекистонда корхоналар сони кескин камаймоқда

09:04 / 26.02.2025
Салкам 350 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди

15:38 / 13.02.2025
Олмазор туманида ишлаб чиқариш корхонаси ёниб кетди

12:17 / 11.02.2025