Жаҳон | 13:29 / 28.01.2025
1877
2 дақиқада ўқилади

Беларусдаги сайловлар: Британия санкцияларни кенгайтирди

Буюк Британия Канада билан келишилган ҳолда «сохталаштирилган президентлик сайловлари»га жавобан Беларус мудофаа секторидан олти нафар жисмоний ва уч юридик шахсга нисбатан санкциялар жорий қилди.

Фото: Michael Kappeler/dpa/picture alliance

Буюк Британия Канада билан келишилган ҳолда Беларус мудофаа секторидан олти нафар жисмоний ва уч юридик шахсга «бу мамлакатдаги сохталаштирилган президентлик сайловларига зудлик билан жавоб тариқасида» санкциялар киритди. Бу ҳақда 27 январ, душанба куни Британия ҳукумати маълум қилди.

Хусусан, Беларус Марказий сайлов комиссияси (МСК) раҳбари Игор Карпенко чеклов чораларига тушди.

Рўйхатдаги компаниялар орасида Оршадаги «Легмаш» заводи, «Беспилотные вертолеты» конструкторлик бюроси ва радар тизимларини ишлаб чиқувчи "АЛЕВКУРП" корхонаси бор.

«Сохта сайловлар халқаро стандартларга жавоб бермади»

«Беларусда танқидий овозларни ўчирган Лукашенконинг тазйиқларидан сўнг, кечаги сохта сайловлар халқаро стандартларга тўғри келмади ва халқаро ҳамкорлар томонидан қораланди», дея маълум қилди Буюк Британия вазирлар маҳкамаси.

Британия ташқи ишлар вазири Девид Лемми Лондон ўз шериклари билан биргаликда Беларус халқини қўллаб-қувватлашда давом этишига ва «уларни эркинлик ва демократияга бўлган қонуний ҳуқуқларидан маҳрум қилганларни фош этишига» ваъда берди.

Мавзуга оид