Ўзбекистон | 12:53 / 26.01.2025
5390
2 дақиқада ўқилади

2024 йилда мансабдор шахсларнинг жиноят содир этиш ҳолатлари кескин кўпайди

2023 йилда 3575 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, 2024 йилда уларнинг сони 4 906 нафарга етган.

2024 йилда жиноят содир этган мансабдор шахсларнинг сони кескин ошган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

2024 йилда мансабдор шахсларга нисбатан 3 821 та жиноят иши қўзғатилган. Уларда 4 906 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилган.

2023 йилда мансабдор шахсларга нисбатан 3 412 та жиноят иши қўзғатилган. Уларда 3 575 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилган.

Ўтган йилда жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг мавқейи қуйидагича бўлган:

  • республика миқёсидаги ходимлар – 71 нафар;
  • вилоят миқёсидаги ходимлар – 410 нафар;
  • туман (шаҳар) миқёсидаги ходимлар – 4 425 нафар.

2023 йилда жиноят содир этган республика миқёсидаги ходимлар сони 49 нафар, вилоят миқёсидаги ходимлар 267 нафар, туман (шаҳар) миқёсидаги ходимлар 3 259 нафар бўлган.

Жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар содир этган жиноят турлари қуйидагича бўлган:

  • ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганлар – 2 929 нафар (2023 йилда 2 205 нафар бўлган);
  • пора олган ва берганлар, пора олди-бердисида воситачилик қилганлар – 353 нафар (2023 йилда 195 нафар бўлган);
  • фирибгарлик қилганлар – 447 нафар (2023 йилда 272 нафар бўлган);
  • мансаб ваколатини суиистеъмол қилганлар – 226 нафар (2023 йилда 397 нафар бўлган);
  • ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиққанлар – 13 нафар (2023 йилда 30 нафар бўлган);
  • мансаб сохтакорлигига йўл қўйганлар – 13 нафар (2023 йилда 36 нафар бўлган);
  • мансабга совуққонлик билан қараганлар – 40 нафар (2023 йилда 25 нафар бўлган);
  • бошқа жиноятларни содир этганлар – 885 нафар (2023 йилда 415 нафар).

Мавзуга оид