Ўзбекистон аҳолиси сони 37,5 миллиондан ошди
Ўзбекистон аҳолиси бир йил давомида 2 фоизга ўсиб, 37,5 миллион кишидан ошди.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2025 йил 1 январ ҳолатига кўра 37 миллион 543,2 минг кишига етди. Шу тариқа 2024 йилда аҳоли ўсиши 2 фоизни ёки 743,4 минг кишини ташкил этди.
Статистика агентлиги хабарига кўра, жами аҳолининг 18,9 миллиони (50,4 фоизи) эркаклар, 18,6 миллиони (49,6 фоизи) аёллардир. Шаҳар аҳолиси 19,1 миллион (51 фоиз), қишлоқ аҳолиси 18,4 миллион (49 фоиз) кишини ташкил этади.
Ҳудудлар кесимида аҳолининг энг юқори зичлиги Тошкент шаҳрида 6948,1 нафар, Андижон вилоятида 804,9, Фарғона вилоятида 613,1 нафарни ташкил этди. Энг паст кўрсаткичлар Навоий вилоятида — 9,9 ва Қорақалпоғистонда — 12,2.
2024 йилда 926,4 минг бола туғилди, бу ўтган йилга нисбатан 3,7 фоизга кам.
Янги туғилган чақалоқларнинг оталари ёшга қараб қуйидаги нисбатда тақсимланди: 10,7 фоиз — 25 ёшгача, 82,5 фоиз — 25−39 ёш, 6,8 фоиз — 40 ёш ва ундан катта. Янги туғилган чақалоқларнинг 39,3 фоизида оналар ёши 25 ёшгача, 59,5 фоизида 25−39 ёш, 1,2 фоизида 40 ёш ва ундан катта бўлган.
Туғилишнинг энг катта улуши Самарқанд вилоятида (12 фоиз) кузатилди, Фарғона вилоятида — 11,1 фоиз, Қашқадарё вилоятида — 10,9 фоиз, Андижон вилоятида — 9,3 фоиз ва Сурхондарё вилоятида — 9,1 фоиз.
Туғилиш даражаси Сирдарё вилоятида (2,4 фоиз), Навоий вилоятида (2,8 фоиз), Жиззах вилоятида (4,2 фоиз), Қорақалпоғистонда (4,5 фоиз) ва Бухоро вилоятида (5 фоиз) нисбатан паст.
2024 йилда рўйхатга олинган никоҳлар сони 271,8 мингтани ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 12 мингтага кам.
Никоҳда аёлларнинг ўртача ёши 22,3 ёш, эркакларнинг ўртача ёши 27,1 ёшни ташкил қилди.
Ажралишлар сони 45,1 мингтани ташкил этди, бу 2023 йилга нисбатан 8,3 фоизга кам.
Ажрашган эркакларнинг ўртача ёши 35,4 ёшни, аёлларники 32,1 ёшни ташкил этди. Ажралишларнинг энг катта улуши 35 ёшгача бўлган аёлларга тўғри келади, бу умумий кўрсаткичнинг 64,6 фоизини ташкил қилади.
Ўзбекистонга хориждан кўчиб келганлар сони 2229 кишини, хорижга кўчиб кетганлар сони 10 842 кишини ташкил этади.
Мавзуга оид

11:53 / 10.03.2025
Озодликдан маҳрум қилинган 20 минг киши, 4 баробарга ошган талон-торожлар – жиноятчилик статистикаси

15:05 / 07.03.2025
Бизнес учун статистика ҳисоботлари ҳажми камаяди

13:32 / 07.03.2025
Ўзбекистонда расмий статистикани тайёрлашга аутсорсинг жорий этилади

11:55 / 04.03.2025