Тошкентда кучли дорилар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ фош этилди
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ходимлари томонидан пойтахт ҳудудида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Фото: ИИВ
Жорий йил 15-16 январ кунлари ИИВ Тезкор-қидирув департаменти, ДХХ ва Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг Сергели ва Яшнобод туманларида тезкор тадбирлар ўтказилди.
1993 йилда ва 1999 йилда туғилган икки нафар шахс Сергели тумани, Хонобод кўчасида тўхтатилиб текширилганда, уларнинг ёнида 286 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган.
Ушланган шахслар мазкур дори воситаларини Telegram ижтимоий тармоғидаги наркодўкондан олганлиги маълум бўлган ва 16 январ куни Яшнобод туманида 1998 ва 1999 йилда туғилган шахслар ушланиб, яшаш манзили кўздан кечирилиб, 857 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинди.
Шунингдек, тадбир давомида ушланган шахслар кучли таъсир қилувчи дори воситаларни 1996 йилда туғилган, Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан судланган шахсга ҳам сотганлиги маълум бўлди.
У Олмос маҳалласида тўхтатилиб текширилганда, ёнида 500 дона дори воситалари борлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида чакана нархи 131,4 млн сўмга тенг бўлган жами 1 643 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари олиниб, тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид

12:16
Тегишли ҳужжатлари бўлмаган ярим млрд сўмлик дорини сотаётган дорихона аниқланди

13:52 / 09.03.2025
Самарқандда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

21:10 / 08.03.2025
Янгийўлда кўприкнинг бир қисми ўпирилди

09:21 / 08.03.2025