eBay Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди
Американинг eBay компанияси Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди.

Фото: Shutterstock/Burdun Iliya
Энди компания қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлайди.
eBay’дан ташқари Netflix, Amazon, Google, Apple, Zoom ва бошқа йирик компаниялар ҳам махсус солиқ идорасида рўйхатдан ўтган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 64 та хорижий компания қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлайди.
2024 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 61 та хорижий компания мамлакат бюджетига 101,9 миллиард сўм солиқ тўлаган.
Тўланган солиқларнинг 99,9 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади.
Мавзуга оид

16:46 / 20.01.2025
Британияда солиқлар сабаб рекорд даражада кўп миллионерлар мамлакатни тарк этмоқда — The Times

09:30 / 16.01.2025
2024 йилда ўзини ўзи банд қилганлар сони 76,5 фоизга кўпайди

17:17 / 15.01.2025
Энг кўп солиқ тўлаган давлат ва хусусий компаниялар ўнталиги маълум қилинди

08:55 / 19.05.2023