Ўзбекистон | 19:43 / 21.01.2025
12415
1 дақиқада ўқилади

Абдусалом Азизов ЎФА раҳбарлигидан кетди

ДХХ собиқ раиси Абдусалом Азизов Ўзбекистон Футбол ассоциацияси президенти лавозимидан кетди. Унинг вазифалари ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматовга юкланди.

Фото: Kun.uz

22 феврал куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари сайлов Конгресси бўлиб ўтади.

«Ассоциация низомига биноан, Конгресс ўтказилгунга қадар ЎФА президенти вазифалари ЎФА биринчи вице-президенти зиммасига юклатилади», – дейилади ташкилот хабарида.

Абдусалом Азизов ЎФАни 2019 йил 15 июлдан буён бошқариб келаётганди.

У 2017 йил январ–сентябр ойларида ички ишлар вазири, 2017 йил сентябрдан 2019 йил февралгача мудофаа вазири лавозимларида фаолият юритган, шундан кейин 5 йил давомида Давлат хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилиб, 2024 йил ноябр ойи охирида ишдан олинганди.

Декабр ойида у Ўзбекистон президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси (Русланбек Давлетов)нинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Мавзуга оид