Ўзбекистон | 16:39 / 21.01.2025
14592
3 дақиқада ўқилади

22 январ куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» 22 январ куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 12–14 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +1...+3 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –2...–7 даража, кундузи –3...+2 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –3...+2 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда 20–23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...+5 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда 20–23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда 20–23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –2...–7 даража, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

Бундан олдинроқ Ўзбекистонга 22 январ, чоршанба куни Волгабўйидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши, республиканинг катта қисмида ёғингарчилик бўлиши прогноз қилинганди.

Мавзуга оид