Тошкент шаҳри ҳокимлиги кўчмас мулк сотиб олишда эҳтиёт бўлишга чақирди
Шаҳарда ноқонуний бино ва иншоотлар бузилмоқда. Ҳокимлик кўчмас мулк сотиб олишда эҳтиёт бўлиб, юридик хизматлардан маслаҳат олишни тавсия қилди.

Тошкент шаҳрида ихтисослаштирилган хизматлар томонидан ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда, шу сабабли кўчмас мулк сотиб олишда эҳтиёт бўлиш лозим. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, шаҳар ҳокимлиги билан келишилмаган, айниқса йўл бўйлаб қурилган ноқонуний иншоотлар нафақат шаҳар инфратузилмаси, балки аҳолининг кундалик ҳаёти учун ҳам жиддий муаммолар туғдирмоқда. Автомобил тўхташ жойлари ва кириш йўлларининг йўқлиги ҳайдовчилар ва пиёдаларга ноқулайликлар яратмоқда. Бундан ташқари, бундай қурилмалар, ирригация тизимига зарар етказиб, сув чиқариш каналларини тўсиб қўяди ва баҳор мавсумида ҳудудларни сув босиш хавфини оширади. Шунингдек, болалар аравалари ва имконияти чекланган шахсларнинг ҳаракатланишини қийинлаштиради. Шу билан бирга, шаҳарнинг меъморий кўринишини бузади, яшил ҳудудларга кириш йўлини тўсади.
Хабарга кўра, айни дамда тегишли таҳлиллар олиб борилиб, ихтисослаштирилган хизматлар томонидан ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги маиший ва тижорат бинолари, турар жой иморатлари учун мавжуд ҳужжатларни шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлигини қайта текширишни, кўчмас мулк сотиб олишда эҳтиёт бўлиб, юридик хизматлардан маслаҳат олишни тавсия қилди.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳри кадастр хизматлари томонидан берилган ҳужжатларсиз бошқа ҳеч қандай ҳужжат турлари қонуний кучга эга эмас.
Мавзуга оид

23:28 / 10.03.2025
Россиядан кўчмас мулк харид қилаётган ўзбекистонликлар сони ошгани маълум бўлди

21:10 / 08.03.2025
Янгийўлда кўприкнинг бир қисми ўпирилди

09:21 / 08.03.2025
Тез ёрдам ходимлари уй йўлагида ташлаб кетган фуқаронинг ҳолати ҳақида маълумот берилди

16:24 / 07.03.2025