Bloomberg: Саудия Арабистони БРИКСга қўшилиш ҳақида ўйламоқда
Саудия Арабистони иқтисодиёт ва режалаштириш вазирига кўра, БРИКСга қўшилиш таклифи келиб тушган, аммо аъзолик бўйича ҳали қарор қабул қилинмаган.

Фото: AP
Саудия Арабистони иқтисодиёт ва режалаштириш вазири Фейсал ал-Иброҳим подшоҳлик БРИКСга аъзо бўлиш ҳақида ҳали қарор қабул қилмаганини таъкидлади, деб ёзади Bloomberg.
Алянсга қўшилиш таклифи Саудия Арабистонига 2023 йилга берилган.
«Бизни БРИКСга таклиф қилишган, худди бошқа кўп томонлама платформаларга қўшилишга оид қатор таклифлар каби. Қарор қабул қилишдан олдин кўплаб турли жиҳатларни баҳолаймиз ва ҳозирда биз ушбу жараённинг ўртасидамиз», — дейди ал-Иброҳим.
БРИКС — иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти. 2001 йилда британиялик иқтисодчи Жим Онил жаҳон иқтисодини ўрганиш жараёнида бир гуруҳ катта давлатларда иқтисодий тизимли ўсишга эътибор бериб, шартли равишда БРИКС деб атайди (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой). 2010 йилда бунга ЖАР қўшилди, бугун ташкилотда тўққизта давлат бор.
2023 йил 23 август куни ЖАР президенти Сирил Рамапоса Аргентина, Эрон, Саудия Арабистони, Миср, Эфиопия ва Бирлашган Араб Амирликларига тўлақонли аъзо сифатида ташкилотга қўшилиш таклифи билдирилганини маълум қилганди. Кейинроқ Аргентина БРИКСга қўшилишдан бош тортган.
Ўтган йили эса Мянма БРИКСга қўшилиш ниятида эканини маълум қилган бўлса, Саудия Арабистони БРИКСга аъзолик таклифини рад этган эди. Ўз навбатида октябр ойида Қозоғистон ҳам БРИКС аъзоси бўлишдан бош тортган.
Мавзуга оид

16:37 / 10.03.2025
CNN: АҚШ Саудия Арабистонида нафақат Украина, балки Россия билан ҳам алоҳида музокаралар ўтказади

19:00 / 07.03.2025
Байрамлар учун ажойиб совға - бу абадий эсда қоладиган саёҳат!

21:44 / 04.03.2025
Саудия Арабистони банкларига мижозлар билан WhatsApp орқали мулоқот қилиш тақиқланди

20:07 / 03.03.2025