Фан-техника | 17:40 / 20.01.2025
3175
2 дақиқада ўқилади

Apple бу йил 20 дан ортиқ маҳсулот чиқаришни режалаштирмоқда

Янги iPhone, AirTag, MacBook, iPad, Vision Pro ва бошқа маҳсулотлар рўйхати тузилди.

Фото: MacRumors

Apple компаниясининг 2025 йил учун катта режалари бор. Миш-мишларга кўра, компания 20 дан ортиқ қурилмаларни, жумладан, янгиларини ҳам ишлаб чиқаради. MacRumors портали барча сиздирмаларни тўплади ва кутилаётган янги маҳсулотларнинг тўлиқ рўйхатини тузди.

Энг ғайриоддий ишланмалардан бири бу робот қўлли экран кўринишидаги ақлли уй бошқаруви учун марказдир. Бу сўнгги йиллардаги Vision Pro қурилмасидан кейинги иккинчи мутлақо янги маҳсулот бўлади.

2025 йил биринчи ярмидаги релизлар (июн охиригача):

- MacBook Air (М4);

- янги iPhone SE (iPhone 16E);

- янги AirTag;

- янги iPad Air;

- iPad 11;

- Powerbeats Pro 2 минигарнитуралари;

- М4 Max ва М4 Ultra чиплари билан Mac Studio.

2025 йил иккинчи ярмидаги релизлар (сентябрдан декабргача):

- iPhone 17;

- iPhone 17 Air;

- iPhone 17 Pro;

- iPhone 17 Pro Max;

- Apple Watch 11;

- Apple Watch Ultra 3;

- Apple Watch SE 3;

- янги Apple TV медиа плеер;

- янги HomePod мини динамик;

- MacBook Pro (М5).

Исталган вақтда:

- ақлли уйни бошқариш учун марказ;

- Mac Pro (М4 Ultra);

- iPad Pro (М5) - миш-мишлар 2025 йил охири ёки 2026 йил бошида;

- Apple Vision Pro (М5) - шунингдек, 2025 йил охирида ёки 2026 йил бошида.

Мавзуга оид