Жиззахда кафеда содир бўлган жанжал юзасидан маълумот берилди
Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, воқеа 2024 йил августда юз берган. Жанжал хўрандалар ейилган таом учун ҳақ тўламагани ортидан келиб чиққан.

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқда Жиззах шаҳридаги овқатланиш шохобчасида муштлашув рўй берганлигига оид видеотасвирлар тарқалди. Жиззах вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 23 августида Дўстлик маҳалласидаги кафеда Жиззах шаҳри, Фориш ҳамда Зомин туманларида яшовчи О.О., О.Қ., Х.Х., Д.Т, Ж.Қ. ва Х.Д. ўртасида жанжал юз берган. Оқибатда Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи Х.Д. бир қатор тан жароҳатлари олган.
Ўз навбатида, 5 нафар айбланувчи қўлга олиниб, жабрланувчи суд тиббий экспертизасидан ўтказилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми «и» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Бугунда тергов ҳаракатлари якунланган бўлиб, жиноят иши тегишли суд органида кўриб чиқилиши учун прокуратурага юборилган.
Келишмовчилик Жиззах шаҳрининг Халқобод маҳалласида истиқомат қилувчи Х.Д. ва шерикларининг ейилган таом учун ҳақ тўламаганликлари ҳамда кафе хизматчиларини ҳақорат қилганликлари ортидан келиб чиққан.
Мавзуга оид

09:51 / 09.03.2025
Учта вилоятда “валютчиклар” ушланди

10:15 / 04.03.2025
Ўзгалар номига аккаунт очиб, уларнинг танишидан пул ундирган талаба ушланди

14:54 / 23.02.2025
Учта ҳудудда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси фош этилди

00:21 / 20.02.2025