Жиззахда қалбаки 51 минг долларни ўтказмоқчи бўлган шахслар ушланди
Улар 100 АҚШ долларлик ва 200 минг сўмлик купюраларни 93 млн сўмга сотишга уринган вақтида қўлга тушган.

Фото: Reuters Жиззахда қалбаки 51 минг долларни ўтказмоқчи бўлган шахслар у
Жиззах вилоятида қалбаки АҚШ долларларини ўтказмоқчи бўлган шахслар ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Жиззах шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда И.Н. ва М.М. исмли шахслар фуқаро С.Г.га 100 АҚШ долларлик купюрадаги жами 51 минг қалбаки АҚШ долларини ҳамда 200 минг сўмлик купюрали қалбаки 100 миллион сўмни жами 93 миллион сўмга сотишга келишгани аниқланган. Улар ушбу маблағларнинг 39,2 миллион сўмини банк пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрида Тошкент ва Сирдарё вилоятларида сохта доллар ва сўмларни муомалага киритмоқчи бўлганлар ушланган эди.
Мавзуга оид

09:51 / 09.03.2025
Учта вилоятда “валютчиклар” ушланди

10:15 / 04.03.2025
Ўзгалар номига аккаунт очиб, уларнинг танишидан пул ундирган талаба ушланди

14:54 / 23.02.2025
Учта ҳудудда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси фош этилди

10:50 / 13.02.2025