Матоларни ёниб кетишдан ҳимоялайдиган қоплама ихтиро қилинди
Ушбу қопламадан турли тўқимачилик маҳсулотлари, хусусан, мебелларда фойдаланиш мумкин.
Пахта осон аланга олса-да, қулай ва ҳаво ўтказиш хусусиятига эга бўлгани учун кийим-кечак тайёрлашда кўп қўлланади. Техас А&М университети олимлари атиги бир босқичли усул билан ушбу толанинг ёнувчанлигини камайтириш йўлини топди — бунинг учун полиэлектролит қоплама ишлатилади. Ундан турли тўқимачилик маҳсулотлари, хусусан, мебел қопламаларида фойдаланиш мумкин. Phys.org хабар беришича, янги усулни оддий саноат шароитларида ҳам қўлласа бўлади.
Полиэлектролитлар ёрдамида оловга чидамли қопламалар яратиш борасида шу пайтгача маълум бўлган усуллар икки ёки ундан ортиқ босқични талаб қиларди, бу эса вақт ва харажатларни оширади. Янги тадқиқот худди шундай натижаларга атиги бир босқичда эришишни мақсад қилган. Тадқиқотчилар оддий шароитда буғланадиган молекула — учувчан асосдан фойдаланди.
Учувчан асос сифатида аммиак қўлланди. Унинг буғланиши pH даражасини пасайтириб, пахта юзасида комплекс ҳосил бўлишига олиб келади. Илгари бу усул оловдан ҳимояланиш учун ишлатилмаган.
Технологиянинг бошқа афзалликлари шундаки, у сувга асосланган бўлиб, бошқа кўпчилик усуллардан фарқли равишда заҳарли эмас.
Тадқиқотчилар ушбу усулни компаниялар билан ҳамкорликда ўрганишни давом эттирмоқчи. Улар ўз кашфиётларини ёғоч, мато, пенопласт ҳамда бошқа тўқимачилик маҳсулотларини қайта ишлашда қўллашни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид

10:12 / 28.02.2025
Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилади

15:11 / 27.02.2025
Олимлар 1-тур диабетни бутунлай даволаш йўлини топди

12:07 / 22.02.2025
Япониялик олимлар ҳидларни аниқлай оладиган дрон яратди

15:15 / 19.02.2025