Зомин аэропорти фаолияти вақтинча тўхтатиб турилгани маълум қилинди
Ўзгидрометга кўра, аэропортда катта авиабортларни қабул қилиш бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳаво бандаргоҳи 2023 йил сентябрда фойдаланишга топширилган эди.

Фото: Uzbekistan Airports
Зомин аэропорти ҳозирги кунда йўловчиларга хизмат кўрсатишни вақтинча тўхтатиб турибди, дея маълум қилди Ўзгидромет.
Қайд этилишича, аэропортда катта авиабортларни қабул қилиш бўйича иккинчи босқич таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
«Шу билан бирга, метеорологик қурилмаларни ҳам модернизация қилиш ишлари амалга оширилаётганини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.
Ишлар қачон якунланиши маълум қилинмаган. Бу ҳақда қўшимча маълумот берилиши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилоятидаги Зомин аэропорти 2023 йилнинг сентябрида фойдаланишга топширилганди. Аэропорт 30 ўринга мўлжалланган йўловчи терминалига эга бўлиб, қуриш учун 60 гектар ер майдони ажратилган. Жорий йил июнида эса Uzbekistan Airways авиакомпанияси Airbus А320 самолётида Жиззах вилоятининг Зомин аэропортига синов парвозини амалга оширган эди.
Мавзуга оид

10:27
Германиянинг 13 та аэропортида иш ташлаш бошланди

20:44 / 09.03.2025
Ҳамбург аэропорти иш ташлашлар сабаб бутунлай фаолиятини тўхтатиб қўйди

12:09 / 08.03.2025
Зоминда юк машинаси ёниб кетди

17:10 / 07.03.2025