Тошкент вилоятидаги темирйўл кесишмасида поезд Damas’ни уриб юборди
Ҳолат Далагузар - Назарбек темирйўл кесишмасида рўй берган.

Фото: Видеодан кадр
Далагузар - Назарбек темирйўл кесишмасида поезд Damas автомашинасини уриб юборди. “Ўзбекистон темирйўллари” маълум қилишича, воқеа 15 декабр куни содир бўлган. Damas ҳайдовчиси тақиқловчи белгиларга эътибор бермай, ноқулай об-ҳаво шароитида темирйўлни кесиб ўтишга ҳаракат қилганида автомашина темирйўлларга тиқилиб қолган.
Damas эгаси ва бошқа автомашиналар ҳайдовчилари билан биргаликда машинани суришга ҳаракат қилган, аммо бунинг иложи бўлмаган.
Юк поезди машинисти рельсда тиқилиб қолган машинани кўриб, дарҳол шошилинч тормозлашни фаоллаштирган Бироқ юк поездининг 800 метрдан 1000 метргача бўлган тормоз масофаси ҳисобга олинса, тўқнашувнинг олдини олишнинг иложи бўлмаган.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
Мавзуга оид

15:10 / 05.03.2025
“Биз ҳайвон эмасмиз-ку” – “Ўзтемирйўллар”нинг поездига чиққан йўловчилар вагон ҳолатидан шикоят қилишмоқда

15:23 / 01.03.2025
Грецияда йирик поезд авариясининг икки йиллиги муносабати билан намойишлар бўлиб ўтди

18:27 / 23.02.2025
Андижонда Nexia-3 билан тўқнашган Damas зовурга ағдарилиб кетди

16:16 / 16.02.2025