Жаҳон | 15:23 / 01.03.2025
2519
3 дақиқада ўқилади

Грецияда йирик поезд авариясининг икки йиллиги муносабати билан намойишлар бўлиб ўтди

Икки йил аввалги поезд ҳалокати қурбонлари хотирасига бағишланган оммавий намойишлар Афина ва Салоники шаҳарларида тартибсизликларга сабаб бўлди.

Фото: AP

Икки йил аввалги поезд ҳалокати қурбонларини хотирлаш учун ўтказилган оммавий намойишлар Грециянинг Афина ва Салоники шаҳарларида тартибсизликларга сабаб бўлди. 28 феврал, жума куни эрталаб минглаб одамлар 2023 йилда содир бўлган йирик поезд ҳалокати қурбонлари яқинларининг чақириғига жавобан Греция парламенти олдига келиб, чуқур тергов ўтказиш ва айбдорлар жазоланишини талаб қилди, деб ёзади dpa.

Кун ярмига келиб намойишчилар сони 180 минг кишидан ошди. Аввалига акция тинч ўтган бўлса, кейинчалик айрим жойларда намойишлар кўчадаги тартибсизликларга айланиб кетди. Намойишда қатнашган «Қора блок» деб аталувчи сўл радикаллар полицияга қарата машъалалар ва турли буюмлар отишни бошлади. Полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва шовқин гранаталари билан жавоб берди.

Намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар Салоникида ҳам содир бўлди. Грециянинг ERT-news телеканали хабарига кўра, Темпидаги фожиа муносабати билан Грециянинг 220 шаҳрида, шунингдек, хорижнинг 82 шаҳрида митинг ва намойишлар бўлиб ўтган. Уларда 300 мингдан ортиқ киши қатнашди.

Греция фуқаролари ҳалокат сабаблари қандай ўрганилаётганидан норози

2023 йилнинг 28 февралидан 1 мартга ўтар кечаси Греция шимолидаги Темпи шаҳрида Афина-Салоники йўловчи поезди ва юк поезди ўртасида юзма-юз тўқнашув юз берди, натижада 57 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди. Ушбу авария Грециядаги темирйўл алоқаси тарихидаги энг ҳалокатли воқеа бўлди.

Ҳодисадан сўнг темирйўл касаба уюшмалари вакиллари Афина-Салоники йўналишида хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирди. Уларга кўра, поездлар тезлиги 160 км/соатга етган бир қатор участкаларда ёруғлик сигнализацияси ва автоматик бошқарув тизимлари ишламаган, поездлар ҳаракати мониторларда кўрсатилмаган. Машинистлар аслида поездларни қўлда бошқарган.

Тергов хулосасига кўра, аварияга ҳам инсон хатоси, ҳам Греция темирйўл тизимидаги жиддий тузилмавий камчиликлар сабаб бўлган. Эълон қилинган эксперт хулосасига кўра, юк поезди «ноқонуний» юкларни, жумладан портловчи кимёвий моддаларни ҳам олиб кетаётган бўлиб, тўқнашув натижасида ёниб кетган. Грецияда кўпчилик ҳодиса сабаблари қандай ўрганилаётганидан норози бўлди. Қурбонларнинг яқинлари вазирлар маҳкамаси фактларни ва айбдорларни яширмоқда, деб ҳисобламоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!