Ўзбекистон Бразилияга илк бор блок-поезд жўнатди
Поезд йўналиши Ўзбекистон, Туркманистон, Озарбойжон ва Гуржистон орқали ўтади.
2024 йил 11 декабрда Тошкентдаги First Dry Port Terminal МЧЖдан Бразилияга биринчи блок-поезд йўлга чиқди.
FDP'дан LogiStan'га маълум қилинишича, поездда ҳар бирида 28 тонна карбамид бўлган 54 қирқ футлик контейнер бор.
Поезд йўналиши Ўзбекистон, Туркманистон, Озарбойжон ва Гуржистон орқали ўтади. Поти портида контейнерларни кемага ортиш ва денгиз орқали Бразилиянинг Паранагуа портига етказиш режалаштирилган, деб тушунтирди First Dry Port Terminal вакили.
Юборувчи – Ўзбекистон кимё саноатида экспорт-импорт операциялари бўйича ягона агент бўлган «Ўзкимёимпекс» компанияси.
Тахминий етказиб бериш муддати 60 кундан 70 кунгача. Ўзбекистондан Потига контейнерлар 20 кун ичида етказилиши режалаштирилган, денгиз йўналиши эса тахминан 35–45 кун давом этади.
Мавзуга оид

15:10 / 05.03.2025
“Биз ҳайвон эмасмиз-ку” – “Ўзтемирйўллар”нинг поездига чиққан йўловчилар вагон ҳолатидан шикоят қилишмоқда

15:23 / 01.03.2025
Грецияда йирик поезд авариясининг икки йиллиги муносабати билан намойишлар бўлиб ўтди

17:50 / 27.02.2025
BRICS янги аъзо давлатларни қабул қилишни тўхтатди

18:24 / 22.02.2025