Google йил давомида энг кўп қидирилган мавзуларни эълон қилди
Дубай шоколади, Доналд Трампнинг қайта сайланиши ва Париждаги Олимпия ўйинлари ҳақидаги янгиликлар 2024 йилда дунё бўйлаб энг кўп Google қидирувига берилган.

Фото: Getty Images
Google жамоаси анъанага мувофиқ “қидирувлар” бўйича йил сарҳисобини эълон қилди. Унга кўра, 2024 йилда дунё бўйлаб Google’дан энг кўп қидирилган мавзулар орасида Доналд Трампнинг АҚШ президенти сифатида қайта сайланиши, Париждаги Олимпия ўйинлари ва Дубай шоколади бор.
Бундан ташқари платформa фойдаланувчилари энг ёқимтой бегемот Му Денг, SpaceX компаниясининг ютуқлари ва табиий офатлар ҳақидаги янгиликлардан бохабар бўлиш учун Google қидирувидан кўп фойдаланган.
Одамлар вайронкор сув тошқинлари ва қуёш тутилиши каби ноёб табиий ҳодисаларга оид маълумотларга катта қизиқиш билдирди, дейилади компания ҳисоботида.
Хонанда Селин Дионнинг чиқиши йилнинг энг асосий камбеки бўлди.
Кўп қидирилган мавзулар рўйхатига, шунингдек, кино ва спорт соҳасидаги унутилмас воқеалар киритилган: актриса Лили Гладстоуннинг “Олтин глобус” билан тақдирланиши, Майк Тайсон ҳақидаги маълумотлар, жазоирлик боксчи Иман Хелиф билан боғлиқ можаролар, америкалик гимнастикачи Симона Байлзнинг чиқиши шулар жумласидандир.
Аввалроқ The Wall Street Journal нашри Google қидирув тизимидан фойдаланиш камайиб бораётгани ҳақида маълум қилганди. Нашрга кўра, ҳозирги кунда “ёш авлод ахборот йиғиш учун бошқа платформалардан, айниқса, сунъий интеллектдан фойдаланишга ўтган”.
Мавзуга оид

00:09 / 20.02.2025
Google Италияга солиқ терговини ҳал этиш учун 340 млн доллар тўлайди

17:34 / 29.01.2025
Россия Googleʼга белгилаган жарималар миқдори 2 дуодециллион рублга яқинлашди

20:19 / 28.01.2025
Google ўз хариталарида Мексика кўрфази номини Америка кўрфазига ўзгартиради

01:35 / 15.01.2025