Россия Googleʼга белгилаган жарималар миқдори 2 дуодециллион рублга яқинлашди
Дуодециллион бу — 39 та нолга эга рақам. Россия телеканаллари YouTubeʼдаги аккаунтлари блоклангани учун Америка корпорациясини судга берган. Суд эса унга ошиб борувчи жарима белгилаган ва унинг энг кўп миқдори чекланмаган.

Фото: Kun.uz
Россиянинг 17 та телеканали YouTube аккаунтлари блоклангани учун Google корпорациясидан талаб қилаётган жами сумма 15 январ куни 1,81 дуодециллион рублга етди. Бу ҳақда икки нафар манбасининг сўзларига таяниб «РБК» нашри хабар берди.
Дуодециллион бу — 39 та нолга эга рақам.
2021 йилда Россия суди Googleʼга ошиб борадиган жарима белгилаган, чунки корпорация YouTubeʼдаги Россия пропаганда каналларини, жумладан, «Биринчи канал», ВГТРК, НТВ, «Звезда» ва Маргарита Симоняннинг каналларини тиклашдан бош тортган. Суд қарорига кўра, фаолияти тўхтатиб қўйилган каналларнинг ҳар бир куни учун 100 минг рубл миқдорида жарима ҳисобланади, бунда Google қарорни бажармагунча жарима ҳар ҳафта икки баравар кўпайиб боради.
Googleʼга белгиланган прогрессив жарима миқдори чекланмаган. 2024 йил октябр охирларида у 2 ундециллионга (36 та нолга эга рақам) етганди. Маълум муддатдан кейин жами сумма гуголдан — 100 та нолга эга рақамдан ҳам ошиб кетиши мумкин.
Қайд этилишича, Россия томонидан белгиланган жарима миқдори Googleʼга эгалик қилувчи Alphabet капитализациясидан (2,4 триллион доллар) ҳам кўп.
Россия медиаси турли давлатларнинг судлари орқали Googleʼдан РФ суди қарорини бажаришни талаб қилмоқда. Англия ва Уэлс Олий суди 2025 йил январда Россия телеканалларига корпорациянинг АҚШ ва Буюк Британиядан бошқа давлатлардаги активларига ҳибс қўйилишини талаб қилишни тақиқлаган.
Мавзуга оид

18:48 / 08.03.2025
Сурияда нотинчлик – ижтимоий тармоқларда одамларнинг оммавий қирғини видеолари тарқалди

08:20 / 08.03.2025
Reuters: АҚШ Россия нефт ва газига нисбатан санкцияларни юмшатиши мумкин

20:38 / 07.03.2025
Трамп Россияга музокаралардан бош тортса «жиддий санкциялар» билан таҳдид қилди

18:59 / 06.03.2025