Марказий Банк ноябрда саккизта банкни жаримага тортди
Шунингдек, 7 та тўлов ташкилоти ва 12 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.

Фото: Kun.uz
Марказий Банкнинг Назорат қўмитаси ноябр ойидаги текширувлар натижасида аниқланган қоидабузарликлар учун 22 та банк ва 3 та тўлов ташкилотини чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирди.
Шу билан бирга, амалдаги қонунчилик, Марказий Банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрлар талаблари ҳамда кўрсатмаларига риоя қилинмаганлиги, шунингдек, ўрганиш ва инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар учун 8 та банк, 7 та тўлов ташкилоти ва 12 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.
Марказий Банк хабарида чора кўрилган банклар номи ва жарималар миқдори ҳақида маълумот берилмади.
Бундан ташқари, Банк назорати қўмитасининг тегишли қарори билан 7 та банк 2025 йил учун тизимли аҳамиятга молик банклар сифатида белгиланди.
Мавзуга оид

13:39 / 26.02.2025
2024 йил жарималардан 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ тушди. Бу пуллар қаерга сарфланяпти?

12:38 / 25.02.2025
Ҳозирча камера ва радарларга тушганда ёзиладиган жарималар 12 балли тизимга қўшиб ҳисобланмайди

20:22 / 21.02.2025
Қайси қоидабузарликлар учун жарима балли ҳисобланади?

19:25 / 21.02.2025