Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг фото ва видеоларини бузиб тарқатишни тақиқловчи қонун кучга кирди
Хизмат вазифасини бажараётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимининг фото ва видеотасвирларини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатганлик учун БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима ёки 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

Шавкат Мирзиёев 20 феврал куни йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Ҳужжат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини обрўсизлантирувчи фото ва видеоматериалларни тарқатганлик учун жазони назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Кодекснинг янги 195-2-моддасида шундай дейилади:
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат вазифаларини бажараётган пайтда олинган фото ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш, шу жумладан, интернет жаҳон тармоғида тарқатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 50 бараваригача (18,75 миллион сўм) миқдорда жарима солишга ёки 10 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Қонун 21 февралдан кучга кирди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг март ойида Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг розилигисиз фаолияти акс этган фотосуратлар ва видеоларни интернетда жойлаштиришни тақиқлашни таклиф қилган ва бу кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
2023 йилнинг ноябрида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини «обрўсизлантириш ва ҳақорат қилиш мақсадида» уларнинг фаолиятига оид фото ва видеоларни интернетда эълон қилганлик учун жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилган ва қабул қилинганди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ўша вақтдаги депутатлари Дониёр Ғаниев ва Бобур Бекмуродов ҳамда Бекмуродов етакчилигидаги «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати бу нормани очиқлик сиёсатига зид деб баҳолаган эди.
Сенат 2024 йилнинг январида қонун лойиҳасини маъқуллаб, имзолаш учун президентга юборганди.
Мавзуга оид

13:39 / 26.02.2025
2024 йил жарималардан 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ тушди. Бу пуллар қаерга сарфланяпти?

12:38 / 25.02.2025
Ҳозирча камера ва радарларга тушганда ёзиладиган жарималар 12 балли тизимга қўшиб ҳисобланмайди

20:22 / 21.02.2025
Қайси қоидабузарликлар учун жарима балли ҳисобланади?

10:43 / 21.02.2025