Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
Яқинда АҚШ конгрессменлари вирус Уҳан лабораториясидан сизиб чиққанини даъво қилувчи ҳисобот эълон қилганди. Лаборатория раҳбари бу даъволарни рад этиб чиқди.

Фото: Johannes Eisele/AFP via Getty
Уҳан вирусология институти олимлари COVID-19 пандемиясига сабаб бўлган микроорганизмларни илгари ҳеч қачон ўрганмаган. Институтнинг коронавирус тадқиқотлари раҳбари Ши Женгли бу ҳақда Японияда ўтказилган конференцияда маълум қилди, деб ёзмоқда Nature.
Декабр ойи бошида АҚШ ҳукумати коронавирус тарқалишининг сабаблари бўйича икки йиллик текширувларга бағишланган ҳисобот эълон қилганди. Унда COVID-19 катта эҳтимол билан Уҳан лабораториясида пайдо бўлгани айтилган. Ҳужжат муаллифларининг таъкидлашича, вирусда табиатда учрамайдиган хусусиятлар аниқланган.
Бунга жавобан Женгли Уҳан лабораторияси пандемияга олиб келган SARS-CоV-2 ни ўрганиш билан шуғулланмаганини айтди. Уҳан вирусология институти вакили Хитой жанубидаги кўршапалаклардан олинган ўнлаб янги коронавирус турлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этди. Институт музлаткичларида сақланаётган вирусларнинг ҳеч бири COVID-19 нинг сўнгги аждодлари қаторига кирмайди. Женгли таъкидлашича, олимлар SARS-CоV-1 ва SARS-CоV-2 га чамбарчас боғлиқ вируслар ҳақида илмий адабиётларда тасвирланган маълумотлардан ортиқ нарса топмаган.
Хитойлик мутахассисларнинг баёнотига Эдинбург университети муносабат билдирди. Эволюцион биолог Жонатан Пекарнинг айтишича, янги маълумотлар Уҳандаги олимлар COVID-19 устида ишламаганини кўрсатмоқда. Тадқиқотчилар хавфли вирус қаердан келиб чиққанини синчковлик билан ўрганишда давом этиши керак.
SARS-CоV-2 га чалиниш бўйича биринчи ҳолат бундан беш йил олдин, 2019 йил декабр ойида Уҳан шаҳрида тасдиқланган. Коронавирус бутун дунё бўйлаб тез суръатда тарқала бошлади, натижада 2020 йил 11 мартда пандемия эълон қилинди. Расмий маълумотларга кўра, 770 миллиондан ортиқ одам COVID-19 га чалинди, тахминан 7 миллион киши касалликдан вафот этди. Экспертларнинг таъкидлашича, ҳақиқий кўрсаткичлар бундан анча юқори бўлиши керак. Энг кенг тарқалган тахминлардан бирига кўра, касалликни биринчи бўлиб юқтирган одам Уҳандаги ҳайвонлар бозори сотувчиси бўлган. Бироқ коронавируснинг келиб чиқиш манбаси ҳалигача аниқлангани йўқ.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар экстремал жазирамаларнинг асосий айбдорларини аниқлади
Жаҳон | 23:35 / 07.05.2025
-
7 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:10 / 07.05.2025
-
ТДТУ негизида янги Tashkent Tech техника университети ташкил этилади
Ўзбекистон | 23:07 / 07.05.2025
-
Албания Трампнинг куёвига тегишли курорт қурилишини маъқуллади
Жаҳон | 23:06 / 07.05.2025
Мавзуга оид

21:22 / 07.05.2025
АҚШ мигрантларни Ливияга депортация қилишга тайёрланмоқда

21:05 / 07.05.2025
Россия Украина музокараларида жуда кўп нарсани талаб қилмоқда – Вэнс

18:47 / 07.05.2025
«Ҳарри Трумэн» авиаташувчиси бортидан яна бир қирувчи самолёт Қизил денгизга тушиб кетди

17:19 / 07.05.2025