Европа Иттифоқининг аэрокосмик компаниялари Starlink’ка рақобатчи яратмоқчи
Airbus, Leonardo ва Thales компаниялари ҳамкорлигида яратиладиган қўшма корхона Илон Маскнинг Starlink компаниясига рақобатчи бўлиши керак.

Фото: Reuters
Европа Иттифоқининг аэрокосмик компаниялари — Airbus, Leonardo ва Thales Илон Маскка тегишли Starlink’ка рақобат қила оладиган қўшма корхонани тузиш ниятида, деб хабар беради Reuters.
Маълумотларга кўра, Индонезиядаги фаол вулқон шарафига номланган «Бромо лойиҳаси» алоҳида Европа компаниясини тузишни назарда тутади — у Airbus, Leonardo ва BAE Systems компанияларига тегишли Европадаги илғор MBDA ракета тизимлари каби сунъий йўлдош соҳасида етакчи бўлиши керак.
Томонлар ҳозирча дастлабки босқичда бўлган музокаралар давомида «бундай корхонани тузиш режасини кўриб чиқмоқда». Леонардо компанияси раҳбари Роберто Чинголанининг сўзларига кўра, муҳокамалар турли техник жиҳатларни қамраб олган.
Starlink глобал сунъий йўлдош тизими бўлиб, Илон Маскнинг SpaceX компанияси томонидан юқори тезликдаги кенг полосали интернетга уланишни таъминлаш учун ташкил этилган. Тармоққа уланиш учун фойдаланувчи тахминан 500 доллар турадиган товоқсимон антенна, штатив ва роутердан иборат махсус тўпламни харид қилиши керак. Бундан ташқари, фойдаланувчи ойига 99 доллар абонент тўловини ҳам тўлаши лозим.
2019 йилда SpaceX Starlink сунъий йўлдошларининг дастлабки гуруҳларини учирганда жамоатчилик ва илмий ҳамжамият томонидан танқидга учраганди. Бутун дунё астрономлари сунъий йўлдошларнинг юқори нур қайтариш хусусиятига эътибор қаратган, шу сабабли компания уларнинг ялтироқлигини камайтириш учун махсус материал билан қоплашни бошлади.
Мавзуга оид

13:19 / 10.03.2025
Маск: Starlink ҳеч қачон Украинадаги ўз терминалларини ўчириб қўймайди

23:45 / 23.02.2025
Илон Маск Украина Starlink тизимидан узиб қўйилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди

23:10 / 22.02.2025
Starlink интернетининг ёпилиши Украина учун фалокатли бўлмайди – эксперт

14:11 / 15.02.2025