Исроил зарбаси оқибатида «Ҳизбуллоҳ» матбуот котиби ҳалок бўлди
«Ҳизбуллоҳ» вакили Муҳаммад Афиф матбуот билан алоқалар учун масъул ходим бўлган.

Фото: AP
Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи матбуот котиби Муҳаммад Афиф Исроилнинг Байрутга берган зарбаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Reuters ҳам манбаларига таяниб, Афиф Ливан пойтахти марказига уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлганини ёзди. Зарба нишони Баас партиясининг Рас ан-Наба ҳудудидаги қароргоҳи бўлган. Ҳужум вақтида партия раҳбари Али Ҳижозий бинода бўлмаган.
Афиф - «Ҳизбуллоҳ» аъзоси, матбуот билан алоқалар учун масъул ходим. Al Jazeera телеканалига кўра, у гуруҳнинг аввалроқ ўлдирилган бош котиби Ҳасан Насруллоҳнинг маслаҳатчиси ҳам бўлган ва у иштирок этган ҳар бир интервюда қатнашган. Ўтмишда Муҳаммад Афиф «Ал-Манар» телеканали бош директори бўлиб ишлаган ва Ливандаги журналистик доираларда кенг танилган.
Исроил армияси Байрутдаги Рас ан-Наба ҳудудига берилган зарбани изоҳламади.
Мавзуга оид

12:25 / 10.03.2025
Исроил Ғазога электр энергияси етказиб беришни тўхтатди

21:58 / 09.03.2025
Исроил Ғазо бўйича музокараларни давом эттириш учун Доҳага делегация юборади

18:20 / 07.03.2025
ҲАМАС Исроил ҳарбий ҳаракатлар бошласа, гаровга олинганларни ўлдириш билан таҳдид қилди

12:50 / 06.03.2025