Жамият | 22:37 / 09.11.2024
3701
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади

10 ноябр соат 00:00 дан Яккасарой туманининг Бобур кўчаси бўйлаб 110 киловаттли юқори кучланишли ерости электр узатиш кабелларини ўтказиш бошланади.

Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлашни яхшилаш мақсадида Яккасарой туманининг Бобур кўчаси бўйлаб 110 киловаттли юқори кучланишли ерости электр узатиш кабел тармоқларини ўтказиш бўйича кейинги ишлар учун йўл қопламасини демонтаж қилиш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» матбуот хизмати хабар берди.

Шу сабабли 10 ноябр куни кеч соат 00:00 дан 11 ноябр куни соат 22:00 га қадар Бобур кўчасининг Сеул кўчаси билан кесишмасидан Баҳодир кўчасигача бўлган қисмида бир томондан автомобиллар ҳаракати чекланади.

«Ноқулайликлар учун узр сўраб, юзага келиши мумкин тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, сентябр ўрталарида Шота Руставели кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача бўлган қисмида ерости электр узатиш кабел тармоқлари ўтказилиши сабаб Бобур кўчаси қарийб 1 ойга ёпилганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти